ХУШХАБАР: Нурободлик миришкор пахтакорлар Республикада биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарди

Нурободлик миришкор пахтакорлар Республикамизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини 101,5 фоизга бажарди. Нуробод айни вақтда жорий йил ҳисобидан мамлакатда режани бажарган илк туман ҳисобланади.

 

2022 йил пахта ҳосили учун тумандаги 4 та муқобил машина трактор парки ҳудудида 36 та фермер хўжаликлари томонидан 632 гектар ер майдонларига ғўзанинг серҳосил нави экилиб, 2 та “Samarkand kamalak invest” МЧЖ ва “Kattaqurgan claster” МЧЖ кластер корхоналари билан биргаликда 1350 тонна пахта хом ашёси хирмони яратилди.

 

Пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, сифатли ва тез фурсатларда йиғиштириб олиш мақсадида туманда 12 та пахта терим отрядлари ташкил этилиб, 1500 га яқин вақтинча ишсиз фуқаролар пахта йиғим-теримида фаол иштирок этишди.

 

Бугунги кунда тумандаги фермер хўжаликларининг пахта майдонларида пахта ҳосили йиғим-терим ишлари давом этмоқда.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM