Нурободда йўл чизиқлари янгиланмоқда

Айни кунларда Нуробод туманидан ўтувчи автомобил йўлларидаги пиёдалар ўтиш жойларида чизилган “Зебра” йўл ётиқ чизиқлари, “Пиёдалар ўтиш жойи” ахборот-кўрсаткич белгилари ҳамда “Болалар” огоҳлантирувчи йўл белгиларининг эскирганлари таъмирланиб, яроқсиз ҳолга келганлари эса янгисига алмаштирилмоқда.

Автомобил йўлларидаги аниқланган камчиликлар туман ИИБ ЙҲХБ ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ташкилоти ходимлари ҳамкорлигида бартараф этилди.

Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрига амал қилишларини, йўл белгилари ва чизиқлари талабларини бажаришларини, ота-оналардан эса огоҳ бўлиб, ўз фарзандларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM