Ҳозирда республика бўйича 57 та профессионал таълим муассасасида Германия тажрибаси асосида иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган.

Ҳозирда республика бўйича 57 та профессионал таълим муассасасида Германия тажрибаси асосида иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган.Мактабгача таълим тизимида бу ўз натижасини бергани таъкидланди – педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун назарий билимларни коллежда олади, қолган 4 кун эса боғчаларда амалиёт ўтайди ва ишлаб, ойлик олади.Вилоят ҳокимлари Олий таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу ижобий тажрибани касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда йўлга қўйиш топширилди.

Эндиликда:

- дуал таълимни жорий этиш учун касб-ҳунар мактабларининг бўш майдонларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилади. Бунда, ўқувчилар ушбу корхонада ишлаб, ойлик олади;

- корхонадаги устозларга асосий иш ҳақидан ташқари, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қўшимча устама тўланади.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM