Фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев масъуллар иштирокида туман марказида жойлашган кўп қаватли уй-жойларда яшовчи фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Ўрганишлар давомида конализация, электр энергияси, газ, ичимлик суви ва маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Шунингдек, йўл-йўлакай аҳоли мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммолари ижроси бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM