"Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" деган умумий ғоя остида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида байрам тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги 5413-Ф сонли Фармойиши ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январ - “Ватан ҳимоячилари куни” байрамини кенг нишонлаш мақсадида "Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" деган умумий ғоя остида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида байрам тадбири ташкил этилди.

Нуробод тумани ҳудудида жойлашган 36184-ҳарбий қисмга туман ҳокими Ф.Заиров ва туман прокурори Р.Ҳакимовлар ташриф буюришиб, ҳарбий қисм ҳаёти билан ҳамда ҳарбий қисмда жойлашган ёшлар кутубхонаси фаолияти билан танишди.

Ҳарбий қисмга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир иштирокчиларига туман маданият бўлими томонидан концерт дастури тақдим қилинди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM