Нуробод тумани Оқсой маҳалласида яшаган марҳум Исматулло Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январ - “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларида 2000 йилда ҳарбий хизмат вазифасини ўташ вақтида юксак жасорат кўрсатиб, Она ватан ҳимояси учун мардларча жон фидо қилган ватандошимиз Нуробод тумани Оқсой маҳалласида яшаган марҳум Исматулло Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Ушбу давлат мукофотини Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобулов, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Ф.Алимходжаев, Нуробод тумани ҳокими Ф.Заировлар марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, Исматулло Ходжаевнинг яқин қариндошларига тантанали равишда топширдилар.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM