Нуробод туманида “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди

Нуробод туманида 2018 йил 29 декабр куни “Нуробод” маданият саройида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, чин етим, кам таъминланган, махсус ҳисобдаги шахслар фарзандларидан жами 100 нафарга яқин болажонларга “Президент арчаси” байрам тадбири ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган болажонларнинг 10 нафарига махсус “Президент совғаси”, 22 нафарига қишки иссиқ кийимлар ва қолган болажонларга янги йил совғалари берилди.

Тадбир сўнггида барча иштирокчиларга байрам дастурхони ташкил этилди.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM