Тумандаги Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар кутубхонаси” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган давлат сиёсатида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар кутубхонаси” ташкил этилиб, 2018 йил 19 декабр куни фойдаланишга топширилди.

Мазкур кутубхонада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгашининг 500 нусхага яқин ўзбек ва жаҳон адабиётлари дурдоналари ҳамда болалар адабиёти, тарихий, илмий адабиётлар тўпламларидан иборат китоблари жой олган бўлиб, ҳозирда маҳалла ёшларига ўзларини қизиқтирган бадиий ва илмий адабиётлардан фойдаланиш имкониятлари яратилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM