Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши бир гуруҳ ўқувчи ёшлар ҳамда туман мактаб сардорлар Кенгаши сардорлари билан тумандаги 36184 ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги байрамини муносиб ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши бир гуруҳ ўқувчи ёшлар ҳамда туман мактаб сардорлар Кенгаши сардорлари билан тумандаги 36184 ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Ушбу ташриф давомида бахтимиз қомуси конституциямизга бағишлаб тадбир ўтказилди. Ўқувчи ёшлар ва сардорлар кун давомида ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Ҳарбийларнинг бўш вақтларини қандай ўтказишлари, дам олиш хоналари, ҳарбий кутубхона, ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти хоналарини кўриб олам-олам завқ олишди.  Ўқувчи ёшлар ва сардорлар ҳарбий акалари билан тушлик қилишиб ҳарбийларнинг қандай овқатланиши тўғрисида тушунчага эга бўлдилар. Тадбир давомида китоб ярмаркаси ташкил этилиб, ҳарбийлар томонидан ўзлари ёқтирган китоблар сараланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши томонидан ҳарбий қисм кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарининг нодир асарларидан ташкил топган китоблар жамланмаси топширилди.

2015-2019 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM