Нуробод тумани ҳокими маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашди

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли Қарори асосида янгидан ташкил этилган маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди.

 

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтган учрашувда туман ҳокими ҳар бир маҳаллада ёшлар муаммолари сектор раҳбарларининг ҳам муаммоси эканлиги, ёшлар етакчилари фаолияти тўлиқ қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

 

Шунингдек, учрашув давомида ёшлар етакчиларининг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланиб, шу жойнинг ўзида муҳокама қилинди ҳамда чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM