ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Ҳафтанинг ҳар душанба куни Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров томонидан ўтказиб келинаётган фуқаролар ва тадбиркорлар қабулида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, муаммолар ўз ечимини топмоқда.

 

Бугун ташкил этилган қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар ва тадбиркорлар туман ҳокимига ўз мурожаатлари билан юзланишди.

 

Мурожаатчилар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, тиббий хизмат, ишга жойлашиш, кредит олиш, ер муносабатлари ва бошқа масалалар билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда муддат талаб қилайдиган мурожаатлар бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM