“Аёллар дафтари”нинг 3 босқичи бошланади

Нуробод туманида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 8-сонли Баёни ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича, ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда Аёллар дафтари билан ишлаш тизими юзасидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларида белгиланган муҳим ўзгартиш ва қўшимчаларга эътибор қаратилиши юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM