“Volkswagen” русумидаги махсус тез тиббий ёрдам автомашинаси топширилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Нуробод тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Нурбулоқ” тез ёрдам шахобчасига “Volkswagen” русумидаги махсус тез тиббий ёрдам автомашинаси топширилди.

 

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Нурдум” оилавий шифокорлик пунктига “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашиналари берилди.

 

Тез тиббий ёрдам машиналарининг топширилиши тизимда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва уни халққа янада яқинлаштиришга хизмат қилади. Энг муҳими, ушбу машиналарда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM