Нурободда “Янги йил” янги уй-жойлар билан кутиб олинмоқда

Сўнги йилларда мамлакатимиз бўйлаб улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, айниқса аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида замонавий турар жой мажмуаларини қуриш жадаллик билан ўсиб бормоқда.

 

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров тумандаги “Наврўз” маҳалласида барпо этилган шинам ва барча замонавий шарт-шароитларга  эга бўлган кўп қаватли уйларни фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

 

Marokand stroy building” МЧЖ ҳамда “Euro house МЧЖ томонидан қурилган ушбу замонавий кўп қаватли уйларда 40 та хонадонлар мавжуд бўлиб, бинолар қурилишига 6 млрд. 200 млн. сўм маблағлар сарфланган.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, кам таъминланган уй-жойсиз фуқаролардан 10 нафарига дастлабки тўлов пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, меҳнат мигрантлари оиласи, ёш оилалар ва уй-жойга эҳтиёжманд фуқаролар ҳам мазкур хонадонларга кўчиб ўтди.

 

Уйлар олдида болалар майдончалари бунёд этилган бўлиб, болажонлар учун ажойиб шарт-шароитлар яратилган.

 

Туман ҳокими хонадон эгаларини бугунги қувончли кун билан табриклаб, янги уй соҳибларига хонадон калитларини топширди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM