Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Заиров бошқарди.

 

Сессия кун тартибида қўйидаги масалалар кўриб чиқилди:

 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг ижроси тўғрисида;

- Туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш тўғрисида;

- Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Нуробод тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

- Нуробод туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахсларга 2022 йил учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида;

- Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM