Нуробод тумани 1-сектор раҳбари Ф.Заиров бошчилигидаги ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар

1-сектор ҳудудида 9 та фермер хўжаликлари томонидан 131 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, 2018 йил 18 июл куни ҳудуддаги пахта эккан фермер хўжаликлари ер майдонларига бориб учрашувлар ўтказилди. Сектор ҳудудидаги фермер хўжаликларининг пахта майдонини шарбат усулида сўғориш, культивация қилиш ва зараркунандаларга қарши кураш ишлари ҳамда, такрорий экинлар экилган майдонлар ҳолати билан танишилди.

Ҳудуддаги фермер хўжаликларида ишлаётган “Механизаторлар уйи” ва “Сувчилар уйи”га бориб, яратилган шарт-шароитларни ўрганилди. ҳудуддаги фермер хўжалик раҳбарлари ва ишчиларига пахта ва такрорий экинлар экилган майдонларга ўз вақтида  кечиктирмасдан  агротехник тадбирларни бажарилиб борилиши тўғрисида тушунчалар берилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM