ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Нуробод туманида 76 та умумий ўрта талим мактабларида жами ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор 71 нафар ўқувчилар якка тартибда таълим олиб келмоқда.

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021 лойиҳалари доирасида туманимизда ҳам 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида Эътибордагилар лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида якка тартибда таълим олаётган ногиронлиги бор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳолидан хабар олиниб, уларга эсдалик совғалар ҳамда ўқув қуроллар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM