Қурилиш-бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, маҳалла бинолари ва тиббиёт муассасалари, қатор хизмат кўрсатиш шохобчалари янгича қиёфа касб этмоқда.

 

Айни кунларда Нуробод туманидаги Олға маҳалласида ҳам янги қишлоқ шифокорлик пункти биноси, Ағрон маҳалласида эса қўшимча мактаб биноси ҳамда мактабгача таълим ташкилоти биноларини қуриш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. 

 

Туман ҳокими Ф.Заиров ва сектор раҳбарлари мазкур маҳаллаларда бўлиб,  амалга оширилаётган кунлик қурилиш-бунёдкорлик ишларининг сифатини назорат қилиб, ўз таклиф ва кўрсатмаларини беришди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM