24 метр узунликдаги кўприк қайта қад ростламоқда

Бугун Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров тумандаги Узку қишлоғидан оқиб ўтувчи Эски анҳор канали устига қурилаётган кўприкнинг қурилиш ишларини кўздан кечирди.

 

Эски анҳор канали устига ўрнатилган эски кўприк 1968 йилда қурилган бўлиб, кўприк лойиҳа асосида қурилмаганлиги, кўприк плиталарини кўтариб турадиган асос йўқолганлиги сабабли мазкур кўприк муддатини ўтаб авария ҳолатига келиб қолган эди.

 

Туман ҳокимлиги томонидан ушбу кўприк туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси балансига олинган бўлиб, бугунги кунда манзилли дастур асосида 5,2 млрд. сўм маблағлар эвазига 24 метр узунликдаги кўприк қайта қад ростламоқда.

 

Туман ҳокими ушбу замонавий кўприкни қуришда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш ва қурилиш ишларини ўз вақтида якунига етказиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM