Нуробод туманида 50 нафар хотин-қизларга асбоб-ускуналар топширилди

Бугун Нуробод тумани Ёшлар марказида “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида тадбир ташкил этилиб, 50 нафар “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизларга ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар топширилди.

 

Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров ва туман сектор раҳбарлари ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этишди.

 

Келгусида ҳам туман хотин-қизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу амалий ишлар давом эттирилади.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM