Вилоят жиноят ва фуқаролик ишлар бўйича судларнинг судялари томонидан Нуробод туманида қабул ташкил этилди

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида бугун вилоят жиноят ва фуқаролик ишлар бўйича судларнинг судялари томонидан Нуробод туманида қабул ташкил этилди.

Қабул давомида асосан “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан 20 га яқин мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар вилоят судялари томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM