Туман ҳокими Ф.Заировнинг навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабулида бир гуруҳ фуқароларнинг муаммоли масалалари тингланди

Бугун Нуробод тумани маҳалла марказида ўтказилган туман ҳокими Ф.Заировнинг навбатдаги фуқаролар ва тадбиркорлар қабулида бир гуруҳ фуқароларнинг муаммоли масалалари тингланди.

 

Қабул давомида уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, кредит, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

 

Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари билан муҳокама қилиниб, жойида ижобий ҳал этилди.

 

Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли туман мутасаддиларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM