Хотин-қизлар муаммолари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Нуробод тумани ҳокимлигида туманда “Аёллар дафтари”нинг юритилиши ҳолати¸ хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда туман ҳокими Ф.Заиров, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъул ходимлари иштирок этиб, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг бандлиги таъминлаш, хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш, оилаларнинг даромадини ошириш мақсадида томорқадан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кредит олишига амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд муаммоларини тизимли ҳал қилиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

Йиғилиш давомида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид остига олиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM