Нурободда “Уч авлод вакиллари” учрашди

Бугун Нуробод туманида “Уч авлод вакиллари учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбир давомида нуроний отахон ва онахонлар, ўрта ёш вакиллари ҳамда ёшлар туманда янги бунёд этилган мажмуалар, марказлар, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларининг билим ва ҳаётий тажрибаларини ёш авлод вакиллари билан ўртоқлашишди.

 

Тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, меҳнат фахрийлари ҳамда туман ёшлари томонидан юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида сўз юритилиб, туманда эришилган ютуқлар эътироф этилди.

 

Шунингдек, “Уч авлод учрашуви” иштирокчилари учун байрам дастурхони ташкил қилиниб, вилоят ва тумандаги таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури, тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM