Нуробод тумани ҳокимлигида “ҳоким ва профилактика инспекторлари”нинг учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида “ҳоким ва профилактика инспекторлари”нинг учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Абдуҳомидов, туман ҳокими Ф.Заиров, туман ИИБ бошлиғи А.Очилов, туман ИИБ ҳодимлари ва профилактика инспекторлари иштирок этишди.

 

Туман раҳбари туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида қилиниши зарур бўлган ишларга тўхталиб ўтди.

 

Тадбир давомида туман ИИБда хизмат қилаётган айрим ходимларга кўкрак нишони ҳамда махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

 

2015-2021 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM