Туман ҳокими Ф.Заировнинг ҳудуд аҳолиси учун сайёр қабули ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Нуробод тумани Нурбулоқ маҳалласида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижросига бағишланган халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари иштирокида қўшма сессия бўлиб ўтди.

 

Сессиядан сўнг, туман ҳокими Ф.Заировнинг ҳудуд аҳолиси учун сайёр қабули ташкил этилди.

 

Қабул давомида 20 нафарга яқин фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланиб, 8 та мурожаатларга қабулнинг ўзида ечим топилди.

 

Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар туман раҳбари томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM