Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари иштирокида қўшма сессия бўлиб ўтди

Бугун Нуробод туманида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижросига бағишланган халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари иштирокида қўшма сессия бўлиб ўтди.

 

Сессияда вилоят ҳокими ўринбосари А.Шукуров, вилоят прокурори ўринбосари С.Астонов, туман ҳокими Ф.Заиров, вилоят ташкилот ва бошқарма бошлиқлари, вилоят ва туман маҳаллий Кенгаш депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

 

Сессия ишида тумандаги Шарқ Юлдузи ва Нурбулоқ маҳаллаларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижроси бўйича вилоят ва туман мутасадди раҳбарларининг ахборотлари тингланиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM