Нуробод туманида ЎзЛиДеПнинг ёшлар учун оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди

Бугун Нуробод тумани марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида туманимиз ёшлари учун оммавий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

 

ЎзЛиДеПнинг ғоя ва мақсадларини кенг аҳоли қатламларига етказиш мақсадида ўтказилган тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия аъзолари ва фаоллари, тадбиркорлар, фуқаролар ва ёшлар иштирок этишди.

 

Тадбир давомида истиқлол йилларида халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ушбу ислоҳотларни амалга оширишда ЎзЛиДеП ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, тадбирда тантанали концерт дастури ҳам намойиш этилиб, унда таниқли санъат ва маданият ходимлари, туман Маданият бўлими вакиллари барчани хушнуд этишди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM