Нуробод туман ҳокими қабулида тушган мурожаатларнинг ярми жойида ижобий ҳал этилди

Бугун Нуробод туманидаги Маҳалла марказида туман ҳокими Ф.Заировнинг навбатдаги тадбиркорлар ва фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

 

Ўтказилган қабулда фуқаролар иш билан таъминлаш, уй-жой олиш, ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, йўл, электр энергияси, тоза ичимлик суви, тиббий хизмат ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.

 

Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорлардан 20 га яқин мурожаатлар келиб тушиб, шундан 10 га яқини жойида ижобий ҳал қилинди.

 

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM