Туман ҳокими “Мустақиллик дарс”ини ўтди

Бугун 6 сентябрь куни Ўзбекистондаги умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Умумтаълим мактабларининг 1-синфига  илк қадам қўйган болажонларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

 

“Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишмоқда.

 

Бугун Нуробод туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган шундай тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров иштирок этди.

 

Туман раҳбари “Мустақиллик дарс”ларида ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.

 

Шунингдек, параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали  ҳам маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун уйдан таълим олишга имконият яратилди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM