Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати “Маҳалла” газетасининг жорий йил 21 августдаги 34-сонида тумандаги “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви йўқлиги, симёғочлар ҳам ўз даврини ўтаб бўлганлиги, йўллар таъмирталаб ҳолатда эканлиги тўғрисида эълон қилинган танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Тумандаги “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қўшни Қашқадарё вилоятидан 22 км. узунликдаги тоза ичимлик суви тармоғи тортиб келинган. Бугунги кунда ҳудуд аҳолиси ўз хонадонларига тоза ичимлик сувини махсус техникалар ёрдамида ҳам олиб кетиш имкониятига эга.

Мақолада келтирилган “Чорвадор” маҳалласига олиб борувчи 4Н-560 Бошқудуқ-Олға-Ҳазармали автомобил йўлининг 21-22 километрлари жорий йилда тош ва шағал қопламали йўлларга айлантирилди. Шунингдек, жорий йил якунига қадар маҳалладаги ички йўлларнинг 500 метр қисмига асъфалт ётқизиш ишлари бажарилиши режалаштирилган. 4Н-560 Бошқудуқ-Олға-Ҳазармали автомобил йўлининг қолган таъмирталаб қисми кейинги йилларда манзилли дастур асосида босқичма-босқич таъмирланиши режалаштирилган.

Мақолада маҳалла ҳудудидаги сим ёғочларнинг яроқсиз ҳолатда эканлиги танқид остига олинган бўлиб, ушбу яроқсиз сим ёғочларни янги бетон устунларга алмаштириш ишлари 2022 йилда манзилли дастур асосида амалга оширилишини маълум қиламиз.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM