Нуробод туманида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами кенг нишонланди

Мустақиллигимизга 30 йил тўлди. Бир қарашда бу рақам қисқа даврдек кўринади. Лекин ушбу давр ўз ичига ҳаммамиз учун қадрли бўлган, энг улуғ, энг азиз туйғу эркимиз, мустақиллигимизни киритганимиз, уни борича қадрига етишимиз зарурлигини кўрсатади.

Нуробод туманида нишонланаётган Мустақиллик байрами тантанасида иштирок этаётганларнинг  ҳам онгу- шуурида шукроналик ҳисси жўш урмоқда. Кўтаринки руҳда ўтаётган байрам шодиёнасида иштирок этган туман ҳокими Ф.Заиров нурободликларни энг улуғ, энг азиз байрам билан қутлади ҳамда ўтган 30 йиллик тарих саҳифаларига битилган сатрларга тўхталиб ўтди.

Байрам тадбири турли шоу дастурлари ҳамда мусиқий чиқишларга уланиб кетди. Таниқли хонанда Фарход Саидов (Сарбон гуруҳи)нинг ташрифи барчага байрам туҳфаси бўлди.
 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM