Нуробод туманида “Aqlvoy” бекатлари ташкил этилиб, 2 та мобил мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилди

Нуробод туманининг чекка қишлоқлари бўлмиш Нурдум ва Ўрта Шўрча қишлоқларида мобил мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилиб, Aqlvoy автобуси – бепул мобил МТТ фаолият кўрсата бошлади.

Бугун туман ҳокими Ф.Заиров мобил мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш тадбирида иштирок этиб, йиғилганларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами ҳамда янги мактабгача таълим муассасаси ташкил этилганлиги билан табриклади.

Ушбу мобил мактабгача таълим ташкилоти чекка ва узоқ ҳудудларда истиқомат қилувчи болаларга мактабгача таълим хизматини кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, ўқув-услубий, дидактик материаллари, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, миллий маданий-тарихий бойликларни акс эттирадиган ҳамда болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган бадиий адабиётлар ва барча қулайликларга эга.

Мобил мактабгача таълим ташкилоти 2 сменада 6 кун мобайнида фаолият олиб боради.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM