“Ватанпарвар” ташкилоти Нуробод туман ўқув спорт техника клуби бошланғич ташкилотининг 2021 йил 6 ой давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Нуробод туман ўқув спорт техника клуби бошланғич ташкилотининг 2021 йил 6 ой давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти Нуробод туман ўқув спорт техника клуби, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари ва фаоллар иштирок этди.

Мазкур йиғилишда бошланғич ташкилот томонидан 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида бошланғич ташкилотнинг раиси, унинг ўринбосари ҳамда кенгаш аъзолари сайланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM