Расман! Тест синовлари 5 августдан очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон қарорига кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM