Нуробод тумани ҳокими қабулида тушган 30 дан ортиқ мурожаатларнинг 20 га яқини жойида ижобий ҳал қилинди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ф.Заировнинг фуқаролар ва тадбиркорлар учун қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаро ва тадбиркорлардан 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб, шундан 20 га яқини жойида ижобий ҳал қилинди.

Қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM