Нуробод тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари учун хафтанинг жума кунлари ташкил этиладиган навбатдаги сиёсий, иқтисодий ўқув соати бўлиб ўтди

Бугун, 23 июль куни Нуробод тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари учун хафтанинг жума кунлари ташкил этиладиган навбатдаги сиёсий, иқтисодий ўқув соати бўлиб ўтди. Унда Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Жалалиддинов туризм соҳасини қўллаб-қувваташ ва инфратузилмасини ривожлантириш борасида қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, ташкил этилган ўқув соати давомида Нуробод тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Л.Муқимов ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги ҳужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида яна бир бор туман ҳокимлиги аппарат ходимларига маълумот бериб ўтди.

Ушбу ўқув соатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM