Ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган ташқи реклама баннерлари олиб ташланди

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, А-378 халқаро магистрал йўлининг Нуробод туманидан ўтувчи қисми ҳамда туман марказига олиб борувчи йўллар Нуробод тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Қиличов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда бир қатор ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Фуқаролар ва тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган ташқи реклама баннерлари олиб ташланди.

Бу каби ишлар туманда мунтазам равишда олиб борилмоқда.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM