Нурободда ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз ва кўмакка муҳтож фуқароларга берилади 

Айни кунларда Нуробод туманида ғалла ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда. 

Жорий йилнинг 11 июнь куни ғалладан бўшаган ерлардан унумли фойдаланиш бўйича туман ҳокими Ф.Заиров раҳбарлигида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги мутасаддилари, фермерлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқаролар иштирок этган мазкур семинарда, ғалладан бўшаган ер майдонларини ишсиз ва кўмакка муҳтож аҳолига бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда муайян даромад манбаига эга қилиш асосий вазифа эканлиги таъкидланди. 

Ўқув-семинар давомида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилиб, масъулларга ишни ташкил этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 
 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM