Нурободда болалар оромгоҳи иш бошлади

Нуробод туманида фаолият юритувчи “Қўшчинор” ёзги соғломлаштириш оромгоҳи соя-салқин дарахтлар ва тоғлар бағрида жойлашган бўлиб, ушбу дам олиш масканида жорий йилдаги илк давранинг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, корҳона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда болажонлар иштирок этишди.

Оромгоҳ мароқли дам олиш маскани вазифасини ўташ билан биргаликда, у ерда ўтказиладиган тадбирлар ва олиб бориладиган тўгараклар болалар дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилиятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия маскани бўлиб хизмат қилади.  

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM