Нуробод туманида 353 нафар фуқароларга 692,9 млн. сўмлик асбоб-ускуналар топширилди

Бугун Нуробод тумани марказида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида тадбир ташкил этилиб, уларга ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар топширилди.

Тадбирда вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Рахмонов, вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров, туман ҳокими Ф.Заиров ва туман сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этишди.

Тадбир давомида 353 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга жами 692,9 млн. сўмлик 25 та мотокультиватор, 209 дона замонавий тикув машиналари, 21 та пишириқ пишириш печи, 5 дона электр арра, 1 та поп-корн ускунаси, 5 та мотопила, 60 та темир пайвандлаш аппарати, 11 та автомашина ювиш ускунаси, 1 дона фото аппарат ва 15 та сув насослари тарқатилди.

 

2015-2021 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM