“Эътибордагилар” лойиҳаси

Бугун Нуробод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Заиров иштирокида “Ёшлар ойлиги”нинг “Эътибордагилар лойиҳаси доирасида сектор ҳудудидаги алоҳида эътибор талаб қиладиган ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, қўлтиқтаёқ ва озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, лойиҳанинг мантиқий давоми сифатида тумандаги Сазағон маҳалласида фуқаролар ҳамда ёшлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикдан асосий кўзланган мақсад аҳоли ва ёшлар орасида сурункали ноинфекцион касалликларни эрта аниқлаш, турли хавф омилларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлардан иборатдир.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM