Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма олтинчи сессияси 2021 йил 9 июн куни соат 10:00 да чақирилсин.

II. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Нуробод туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлари ва унинг натижалари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ибрагимовнинг ҳисоботи;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги     “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни                        қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Н.Жалалиддиновнинг ҳисоботи;

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида     2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомасининг 7-банди ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан ягона онлайн тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисидаги хисоботи;

4. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Исмаиловнинг “Солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;

5. Туман ҳокимининг ўринбосари (Н.Жалалиддинов)нинг “Ёшлар дафтари”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбаи билан ва бандлиги таъминланган ёшларни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи;

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов)нинг “Темир дафтар”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбаи билан таъминланган фуқароларни камбағал оилалар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи;

7. Туман ҳокимлиги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер майдони ажратиш ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисида;

8. Бошқа масалалар.

III. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

Нуробод тумани ҳокими                                                           Ф.Заиров

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM