Жиззах мисолида кўрдик,уй-жой қурилишида қандай жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганини-Президент Раматов ва Зокировга топшириқ берди

Бугун, 12 май куни ўтаётган видеоселектор йиғилишида қурилиш соҳасидаги камчиликлар танқид қилинди.          Бу ҳақда ЎзА хабар берди.Қайд этилишича, биринчи чоракда марказлашган инвестициялар бўйича режага нисбатан 2,7 триллион сўмлик ишлар кам бажарилган. Масалан, 175 та уй-жойлар массивининг (1 мингта кўп қаватли уй) бор-йўғи 36 таси бўйича пудратчилар аниқланган. Жумладан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Хоразмда объектлар қурилиш рейтинги бўйича мос келмайдиган қурувчи ташкилотларига берилган.Йиғилишда қурилиш вазири Б.Зокиров рейтинги бўлмаса ҳам уй-жойлар қурилишига тадбиркорлар пудратчи сифатида жалб қилинаётганини маълум қилди.Мана, Жиззах мисолида кўрдик, уй-жой қурилишида қандай жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганини. Шундай экан, рейтинги бўлмаса қурувчи ташкилотлар тендерларга жалб қилинмаслиги керак. Тадбиркор – тадбиркорлигини қилсин, қурувчи – қурувчилиги билан шуғуллансин,- деди Президент. Йиғилишда О.Раматов, Б.Зокировга вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда 139 та турар-жой массиви бўйича тендерларни якунлаб, қурилиш ишларини бошлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM