Президент бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш бўйича топшириқ берди

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.Мухбиримиз хабарига кўра, йиғилишда мутасаддиларга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, барча имконият ва захираларни ишга солиб, май-июнь ойларида бюджетга 26 триллион сўм тушумни таъминлаш ҳисобига иккинчи чорак прогнозига 3,2 триллион сўм қўшимча маблағ жалб қилиш топшириғи берилди.Бундан ташқари, йил якунига қадар биргина ер солиғидан республика бўйича 500 миллиард сўм қўшимча маблағ жалб этиш имкони мавжудлиги қайд қилинди.Шунингдек, биринчи ярим йилликда жами қиймати 1,5 триллион сўмлик 550 та давлат активини сотиш таъминланади.Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа мутасаддиларга бир ой муддатда тадбиркорларнинг фикр ва эътирозларини инобатга олиб, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM