Нуробод туманида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми  лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

O‘zLiDeP туман Кенгаши фаоллари, депутатлар, шунингдек, ташкилотларнинг тумандаги мутасаддилари иштирокида кечган форумда асосий эътибор коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича карантин қоидаларига амал қилган ҳолда жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ўрганиб, уларни жойида ҳал қилишга қаратилди.

Тадбирда қулай бизнес муҳити ва уни янада ривожлантириш ҳолати юзасидан тизимли мониторинг ва жамоатчилик назорати, жумладан, лойиҳа доирасида кўтарилган масалалар юзасидан депутатлик сўровлари ва назорат-таҳлил ишларини олиб бориш борасида ҳам бир қатор таклифлар айтиб ўтилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM