Нуробод туманида “Аёллар дафтари”га киритилган 166 нафар хотин-қизларга байрам совғалари топширилди

Бугун Нуробод туманида 166 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам совғалари улашилди. Тумандаги 89 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари, I гуруҳ ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари, II гуруҳ ногиронb бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 32 нафар аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 31 нафар аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари миқдорида, жами 139,6 млн. сўмлик моддий ёрдам пуллари пластик карталарга туширилиб, туман ҳокимлиги номидан табрикномаларга қўшилган ҳолда жойларда ўз эгаларига топширилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM