Нуробод туманида 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” кенг нишонланди

Нуробод туманида бўлиб ўтаётган 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган байрамона тадбирлар аёлга эҳтиром, юксак эътибор ва меҳр туйғуларини ўзида мужассам этиб, халқимиз қалбига олам-олам завқ бағишлаб, ҳар бир хонадонларда, меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Бугун Нуробод шаҳарчасининг “Тож” тўйхонасида туманимизнинг фаол хотин қизлари учун файзли дастурхон ёзилиб, тантанали байрам кечаси ташкил этилди. Давлат ва жамоат ишларида, ўқишда ва ижодда туманимиз ҳаётининг барча соҳаларида фаолият юритаётган фаол хотин-қизлар иштирок этган байрам тадбирида туман ҳокими Ф.Заиров иштирок этиб, муҳтарама онахон, азиз хотин-қизларни 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек, туман раҳбари Ф.Заиров туманимизнинг ижтимоий-маънавий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ хотин-қизларга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо эсталик совғаларини топширди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM