“Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Нуробод туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш ва йўл харитасини ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Нуробод туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги Қўрғонча ва Лолазор маҳаллаларида “Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, маҳалла ёшлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, бир қатор санъат ва маданият ходимлари ҳамда спортчилар иштирок этдилар.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM