Нурободда халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида

- “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурини ижросини таъминлаш;

- Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлари ва унинг натижалари;

- Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 18 январдаги 139-сонли хатига асосан тумандаги 54-умумий ўрта таълим мактаби директори билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш масаласи;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар;

- 2021 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;

- “Темир дафтар”га киритилган, ҳозирда доимий даромад манбаи билан таъминланган фуқароларни камбағал оилалар рўйхатидан чиқариш тўғрисида;

- Туман ҳокимлиги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер майдони ажратиш ва айрим фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини бирлаштириш тўғрисидаги ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг хулосасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар халқ вакиллари томонидан муҳокама қилинди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

                   

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM